Leader Finance - Super User
  • image1
  • image2
  • image3

Гарантийный фонд
  • 122,692.92 UZS
    0,00 USD

A: ALKB - 117.00     A: DDAK - 4300.00     A: HMKB - 155.00     A: INFB - 1000.00     A: IPKY - 100.00     A: IPTB - 2820.00     A: QZSM - 1567.00     A: RBQ - 1000.00     A: SQBN - 3252.00     A: TKTN - 1000.00     A: TKVK - 25000.00     A: TNBN - 1709.00     A: TRSB - 1150.20     B: ALSM - 1700.00     B: BLQC - 2.32     B: CBSK - 12000.00     B: MCB - 1068.00     B: SOZS - 3414.00     B: TKUN - 1600.00     B: UNVB - 5000.00     B: UTG - 1000.00     B: UZMK - 5000.00     B: YRFT - 1000.00     C: BNGP - 9550.00     C: ELQQ - 5000.00     C: LITI - 5000.00     C: MFSK - 1010.00     C: NGZM - 1000.00     C: SHRD - 500.00    
Super User

Super User

Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг. Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг. Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг. Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг

Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг. Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг. Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг. Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг

Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг. Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг. Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг. Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг

Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг. Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг. Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг. Мы предоставляем клиентам целый комплекс депозитарных услуг

20 / 01 / 16

МАЪЛУМОТ

“LEADER FINANCE” масъулияти чекланган жамиятининг Устави “Агробанк” АТБ бошкарувининг 2013 йил 24 июндаги 44/1-сонли карори билан маъкулланиб, банк Кенгашининг 2013 йил 16 октябрдаги 14/1 - сонли йигилиш баённомаси билан тасдиқланди.

“LEADER FINANCE” масъулияти чекланган жамиятининг ҳозирги кунга келиб ўз маблағи энг кам миқдорининг қонунчиликда белгиланган талаб даражасига етказилиб, белгиланган             260 млн. сўм Устав фонди банк томонидан тўлиқ шакллантирилган.

Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

- қимматли қоғозлар бозорида депозитарий хизматлари (19.12.2013 йилдаги 878-сонли лицензия);

- инвестиция активларини ишончли бошқариш (19.12.2013 йилдаги 1187-сонли лицензия);

- қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси хизматлари (19.12.2013 йилдаги 1185-сонли лицензия);

- қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси хизматлари (19.12.2013 йилдаги 1186-сонли лицензия).

Жамиятнинг умумий ходимлар сони штат жадвали буйича 11 кишидан иборат. Ҳақиқатда ходимлар сони 7 кишидан иборат бўлиб, ходимлар қимматли қоғозлар бозорида иш тажрибаси ва малака аттестатларига эга.

Жамият мутахассислари ўз малакаларини ошириш мақсадида “Қимматли қоғозлар бозори мутахассислари малакасини ошириш” курсларида мунтазам равишда ўқимоқда ва Давлатимиз томонидан ташкил этиладиган форум, семинарларда фаол қатнашиб келмоқда.

 

LEADER FINANCE” масъулияти чекланган жамияти хизматлари турлари

 

Жамият депозитарий сифатида мижозларга қуйидаги хизмат турларини кўрсатади:

  • қимматли қоғозларга эгалик ҳуқуқи ҳисобини юритиш ва сақлаш;
  • мижозларнинг топшириғига асосан Депо ҳисоб рақамлари очиш ва юритиш;
  • қимматли қоғозлар эмитентлари ва акциядорлар маълумот базасини юритиш;
  • қимматли қоғозларни бирламчи жойлаштириш ва ҳисобини юритиш;
  • ҳисоб рақами юритиш қоидалари асосида қимматли қоғозлар билан операциялар;
  • қимматли қоғозларга эгалик ҳуқуқи ҳисобини юритиш ва тегишли гувоҳнома бериш орқали уни тасдиқлаш;
  • қимматли қоғозларни сақлаш;
  • депонентлар топшириғи асосида қимматли қоғозларни учинчи шахсларга бериш;
  • депонент қимматли қоғозлари бўйича мажбуриятлар ҳисобини юритиш;
  • муомала шартларига асосан қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш;
  • қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатга олиш.

Жамият инвестиция маслаҳатчиси сифатида мижозларга қуйидаги хизмат турларини кўрсатади:

  • қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда прогнозлаш;
  • молиявий воситалар (молиявий мажбуриятлар)нинг экспертизасини ўтказиш, уларни ишлаб чиқиш ва бу бўйича тавсиялар бериш;
  • қимматли қоғозлар чиқариш, жойлаштириш ва муомаласи масалалари бўйича маслаҳат бериш;
  • қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш;
  • мижозлар томонидан инвестиция сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳат бериш;
  • мижозлар учун мўлжалланган ўқув материалларини чоп этиш ва тақдим қилиш;
  • қимматли қоғозлар бозорида мижозларнинг ҳисоботларини тайёрлаш;
  • мижозларнинг қимматли қоғозларни (қўшимча) чиқариш тўғрисидаги қарори, эмиссия рисоласини тайёрлаш бўйича кўмаклашиш;  
  • қонунчиликка зид бўлмаган бошқа турдаги маълумотларни тайёрлаш ва тақдим қилиш.

Жамият инвестиция воситачиси сифатида мижозларга қуйидаги хизмат турларини кўрсатади:

  • топшириқ ёки комиссия шартномалари асосида қимматли қоғозлар билан олди-сотди битимларини амалга ошириш;
  • маълум қимматли қоғозларнинг харид ва (ёки) сотиш нархларини ошкора эълон қилиш йўли билан, ушбу қимматли қоғозларни эълон қилинган нархлар бўйича харид қилиш ва (ёки) сотиш мажбуриятини олган ҳолда ўз номидан ва ўз ҳисобига қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш.

            Жамият инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатида мижозларга қуйидаги хизмат турларини кўрсатади:

  • ўз тасарруфидаги тасдиқланган инвестиция активлари бўйича барча ҳуқуқларни мустақил равишда ва ўз номидан амалга ошириш (акциялар, улушлар, пайлар) юзасидан дивидендлар олиш ҳамда облигациялар бўйича даромад олиш ҳуқуқи, хўжалик жамияти акциядори (қатнашчиси)нинг шахсий номулкий ҳуқуқлари, қимматли қоғозларни қайтаришга тўловни талаб қилиш ҳуқуқи ва шу кабилар);
  • ўз тасарруфида бўлган инвестиция активларига нисбатан барча ҳуқуқларни мустақил равишда ва ўз номидан амалга ошириш (қимматли қоғозларни ўзгага бериш, гаровга қўйиш, қимматли қоғозлар билан ҳар қандай битишувларни ёки амалий хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи).

       Жамият томонидан амалга ошириладиган хизмат турлари бўйича тасдиқланган тарифларига асосан хизмат ҳақлари олинади.

       Жамиятнинг фаолият турларидан келиб чиқиб ҳамда меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга асосан иш жараёнининг узлуксиз амалга оширилиши таъминланганлиги:

  • Жамият томонидан депозитар фаолиятни амалга оширилиши амалдаги қонунчилик ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 31-августда 809-сон билан рўйхатга олинган “Депозитарий фаолиятини амалга ошириш бўйича талаблар тўғрисида”ги Низомга асосан тартибга солинади;
  • Жамиятда юқоридаги талаблардан келиб чиқиб 4 та алоҳида хона, шу жумладан архив, сервер хоналари ва мижозлар билан ишлаш учун хоналар мавжуд;
  • Жамият етарли қувватдаги компьютер ҳамда дастурий таъминот ҳамда меъёрий талаб даражасида Марказий депозитарий билан ахборот алмашуви учун коммуникация тизими билан таъминланган.
  • Қимматли қоғозлар эгалари тўғрисидаги маълумотлар базасининг сақланишини таъминлаш мақсадида кундалик маълумотларни ёзиб бориш учун магнитли сақлагич (хард) билан таъминланган.

Жамият фаолиятининг 2016 йилда ривожланиш стратегияси

            Жамият фаолиятининг 2016 йилдаги ривожланишининг устувор йўналишларидан бири қимматли қоғозлар бозорида кенг соҳали баркарор фаолият юритувчи инвестиция ташкилоти даражасига етишиш ҳисобланади. Бу мақсадга эришиш учун 2016 йил давомида қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:

1) Жамиятнинг қимматли қоғозлар бозоридаги хизмат турлари кенг қамровли реклама ва тарғибот ишларини ташкил қилиш:

  • Жамиятнинг қимматли қоғозлар бозоридаги хизмат турлари бўйича таъсирчан реклама матни ҳамда буклетларини тайёрлаш;
  • Жамиятнинг хизмат турлари бўйича реклама матнларини Республика аҳамиятидаги газета ва иқтисодий журналларда чоп эттириш;
  • Жамиятнинг сайтини мунтазам янгилаб бориш ва сайтга кирувчилар сонининг мониторингини юритиб бориш;
  • Жамиятнинг хизмат турлари бўйича буклетларни банкнинг барча филиаллари орқали жойлардаги акциядорлик жамиятларига тақдим этиш.

2) Жамиятнинг мижозлар базасини кенгайтириш:

  • Қимматли қоғозлар бозори конъюнктураси ва ушбу бозорда таклиф қилинаётган хизмат турлари ҳамда амалдаги тарифларни ўрганиб чиқиш ва мижозларга мақбул бўладиган янги тарифларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
  • Республикада фаолият юритаётган акциядорлик жамиятлари рўйхатини тузиш ҳамда уларни тармоқ йўналиши, хизмат кўрсатаётган банк, хизмат кўрсатаётган депозитарийлари тўғрисида маълумотлар бўйича таҳлил қилиш;
  • Таҳлил натижаларига асосан жамиятнинг 2016 йилга бизнес-режаси лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг 2016 йилга бизнес-режасида белгиланган стратегия ҳамда кўрсаткичлардан келиб чиқиб акциядорлик жамиятларини жамиятга жалб қилиш.

3) Жамиятга янги мижозларни жалб қилишни рағбатлантириш:

  • Жамиятга янги мижозларни жалб қилишни рағбатлантириш механизмини жорий қилиш, шу жумладан ички тартиботни ишлаб чиқиш ёки амалдаги иш ҳақи тўлаш низомига ўзгартиришлар киритиш.

4) Жамиятнинг қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозоридаги фаолиятини кенгайтириш:

  • Жамият томонидан қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозордаги брокерлик ва биржадан ташқари битимларни рўйхатга олиш ҳажмларини ошириш бўйича манбалар таҳлилини амалга ошириш ва 2016 йилга бизнес-режасида ушбу юзасидан кўрсаткичларни киритиш;
  • Жамиятнинг брокерлик идораси томонидан амалга оширилаётган битимлар хажмини мунтазам равишда кўпайтириб бориш;
  • Банкнинг акциядорлари таркибини, шу жумладан минаретар акциядорларга тегишли акцияларни таҳлил қилиб чиқиш ҳамда уларга имтиёзли тарзда иккиламчи бозорда битимларни амалга оширишга шарт-шароитлар яратиш;
  • Банк акциядорлари таркибидаги тугатилаётган ёки тугатилган юридик шахслар рўйхатини тузиш ва уларнинг ҳуқуқий ворисларига амалдаги қонунчиликка асосан расмийлаштириш тартибини тўлиқ ўрганиб чиқиш;
  • Банк акциядорлари таркибидаги тугатилаётган ёки тугатилган юридик шахсларга тегишли акцияларни уларнинг ҳуқуқий ворисларига расмийлаштириш.
20 / 01 / 16

Тарифы

«КЕЛИШИЛГАН»   «ТАСДИҚЛАЙМАН»
АТБ «Агробанк»                                               Бошқарув раисининг биринчи                   ўринбосари   «LEADER FINANCE»                     масъулияти чекланган жамияти директори
         
_________________Б.К.Зарипов   ______________Б.А.Абсаламов
       
         
«LEADER FINANCE» масъулияти чекланган жамияти хизматлар
ТАРИФИ
         
2015 йил 04 январдан кўчга киради
         
Депозитарий хизматлари Ўлчов бирлиги Тариф Тўловчи
I Маъмурий операциялар
1 Мижозга депо ҳисоб-рақами очиш ёпиш ва ўзгартиришлар киритиш:   Маъмурий операциялар  
II Бухгалтерия операциялари
2 Қимматли қоғозларнинг чиқарилишини ҳисобга қўйиш 1 чиқарилиши ЭКИҲ 5 баробари Эмитент
3 Қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқариш эмиссия ҳажми Бепул
4 Акциядорлик жамиятининг меҳнат жамоаси акциялари улушини жойлаштиришда депо ҳисоб-рақамлар бўйича ўтказмалар 1 операция 100 тагача: 250 сўм, 100-1000 тагача: 150 сўм, 1000 дан ортиқ: 100 сўм
5 Акциядорлик жамияти таъсисчиларининг акциялари улушини жойлаштиришда депо ҳисоб-рақамлар бўйича ўтказмалар 1 операция Қимматли қоғозларнинг умумий қийматидан 0,01%
6 Барча битимлар турлари бўйича ички депозитарий ўтказмалари 1 операция Битим умумий қийматидан 0,1% Шартнома бўйича битим иштирокчиси
7 Қимматли қоғозларни биржа ва биржадан ташқари савдоларга қўйиш ва қабул қилиш бўйича депозитариялараро ўтказмалар 1 операция Битим умумий қийматининг 0,1%и
8 Қимматли қоғозларни бошқа депозийтарияларга кўчириш ва улардан қабул қилиш бўйича депозитариялараро ўтказмалар 1 операция Бепул
9 Битим бекор қилинишида депо ҳисоб-рақамлар бўйича ўтказмалар   Бепул
10 Эмитентнинг корпоратив ҳаракатлари бўйича ўтказмалар эмиссия ҳажми Эмиссия ҳажмидан 0,01% Эмитент
11 Қимматли қоғозларга банд солиш   Бепул
12 Қимматли қоғозларни гаровга қўйиш ва гаровдан қайтариш 1 операция Гаровга қўйилаётган қимматли қоғозлар умумий қийматидан 0,5% Қимматли қоғоз эгаси
13 Қимматли қоғозларни меърос ҳуқуқи бўйича ўтказмалари 1 операция Қимматли қоғозларнинг умумий қийматидан 0,5% Депонент
14 Қимматли қоғозлар бўйича бошқа ўтказмалар 1 операция Қимматли қоғозларнинг умумий қийматидан 0,1% Қимматли қоғоз эгаси
15 Қимматли қоғозларни ишончли бошқарувчига бериш ва ундан қайтариш 1 операция ЭКИҲ 5 баробари Шартнома бўйича битим иштирокчиси
         
III Маълумот операциялари
16 Депо ҳисоб-рақамидан кўчирма бериш   Бепул  
IV Депо ҳисоб-рақамидаги қимматли қоғозларни сақлаш
17 Депо ҳисоб-рақамидаги ҳужжатсиз қимматли қоғозларни 1 календарь кун учун сақлаш: эмиссия ҳажми Қимматли қоғозлар номинал қиймати йиғиндисидан фоизда: Депонент
  10 млн.сўмгача 0,001%
  10 млн.сўмдан 100 млн.сўмгача 100 сум+10 млн.сўмдан ортиқ қисмига 0,0005%
  100 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгача 550 сум+100 млн.сўмдан ортиқ қисмига 0,0004%
  1 млрд.сўмдан 10 млрд.сўмгача 4150 сум+1 млрд.сўмдан ортиқ қисмига 0,0002%
  10 млрд.сўмдан 100 млрд.сўмгача 22150 сум+10 млрд.сўмдан ортиқ қисмига 0,0001%
  100 млрд.сўмдан юқори 112150 сум+100 млрд.сўмдан ортиқ қисмига 0,00001%
V Қўшимча хизматлар
18 Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатга олиш:     Шартнома бўйича битим иштирокчиси
  Ҳадя қилиш 1 операция 1 млн.сумгача - 2%                   1 млн.сумдан ортик 1%
  Нотариал тасдиқланган битимлар   Бепул
  Бошқа битимлар 1 операция Келишилган нархда
19 Корпоратив облигацияларнинг эмиссиясига депозитарий хизматларини кўрсатиш эмиссия ҳажми Келишилган нархда
20 Комплекс депозитарий хизматларини кўрсатиш 1 мижоз Келишилган нархда
VI Бошқа хизматлар
21 Инвестиция маслаҳатчиси хизматлари 1 мижоз Келишилган нархда Шартнома бўйича битим иштирокчиси
22 Ишончли бошқарувчи хизматлари 1 мижоз Келишилган нархда
23 Инвестиция воситачиси хизматлари 1 та битим учун Битим қийматининг Шартнома бўйича битим иштирокчиси
  Бирламчи бозорда брокерлик хизматлари
  Иккиламчи бозорда брокерлик хизматлари шу жумладан:
  10 млн.сўмгача 1%
  10 млн.сўмдан 100 млн.сўмгача 0,5%
  100 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгача 0,1%
  1 млрд.сўмдан юқори 0,05%
         
  Изоҳ: Жамият йирик мижозлари учун келишилган имтиёзли нархлар таклиф этади.
         
Страница 3 из 3